Биргаликда маҳаллани обод қиламиз!

09.03.2022 16:03:16

Халқимизга хос бўлган умрбоқий анъана ва удумлар борки, улар бизга ота-боболаримиздан юксак мерос сифатида ўтиб келмоқда. Мана шундай миллий удумлардан бири бу ҳашардир.

Ҳашар орқали халқимиз кўп хайрли ишларни бажаришган. Ободлик йўлида қилинган барча саъй-ҳаракатлар ҳашар орқали амалга оширилган.

Сўх туманидаги Янгиариқ маҳалласи аҳолиси ҳам баҳор фаслини хайрли иш ва эзгу амаллар билан бошлайди. Бу йили ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ҳудуд қабристонида ҳашар ташкил этилди. Мазкур тадбирда барча маҳалла аҳли, айниқса, ёшлар фаоллик билан иштирок этишди.

«Яшил йиллик» умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла аҳли томонидан 70 тўп мевали ва 200 тўп манзарали дарахтлар экилди.

Айни кунда маҳалланинг саховатпеша ҳомийлари кўмагида шийпон қурилиши учун барча зарурий маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Депутатларимиз ҳам бу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар. Яна бир муҳим иш бор - маҳалла ҳудудидаги узунлиги салкам 12 километр бўлган канални тозалаш. Бу иш ҳам маҳалла аҳли кўмагида бажарилади. Аслида ҳар йили баҳор фасли бошида маҳаллада бир бўлиб, ариқ тозалаш янгиариқликлар учун анъана тусига айланиб қолган.

Амиржон САФАРОВ,

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+