Янгиликлар 287
Бўлажак депутатликка номзодларнинг билимлари оширилди
Андижонда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилаётган бўлажак номзодлар иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида маърузачилар томонидан партия дастурида илгари сурилаётган асосий ғоялар, номзод сайловолди дастурини тайёрлашида эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим омиллар, шунингдек, тарғибот воситаларидан фойдаланиш усуллари ва шартлари ҳақида зарур кўникмалар берилди.
-Юртимизда демократик ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилаётганлиги, фуқароларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва қарашлари ҳамда фаоллиги юксалиб бораётганлиги, сайловларга қизиқишни тобора оширмоқда,-дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова.- Сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш, сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлишини ҳамда ушбу муҳим сиёсий жараёнга ўта масъулият ҳисси билан ёндашишни талаб этади. Шу ўринда жараённинг асосий иштирокчилари бўлган депутатликка номзодлар масаласи энг долзарб вазифа. Чунки номзоднинг сайловда иштироки ва етарли овоз олиши партиянинг сиёсий майдондаги ўрнини ўзида ифода этади.
Тадбир савол-жавоблар остида ўтди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг