Янгиликлар 1159
Бор бўлсин саховат
“Адолат” СДПнинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси андижонлик партиядошларимизни савобли ишларга бошламоқда. Уларнинг МФЙлардаги хайрли юришлари ўксик дилларга қувонч улашиш баробарида жамоатчиликнинг “адолатчилар”га бўлган ишончини оширмоқда.
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Илхомжон Абдулазизов ҳам ана шундай эзгу мақсад билан Қўшариқ маҳалласига кириб борди. МФЙ фаоллари билан у кўнгли ўксик, ёлғиз яшовчи 3 нафар кексалар хонадонига кириб борганда қувончдан кўзлар ёшланди. Халқ вакили уларга ёлғиз эмаслиги, инсон қадри ва меҳр-оқибат ҳақида гапирди.
Ўз ўрнида депутат кексаларга моддий ёрдам кўрсатди. Дуога қўл очганлар юрт тинчлиги ва ободлигини, яхши инсонлар кўпайишини тиладилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг