Бозорда қачон барака бўлади?

14.08.2024 10:08:04

Бозорлар аҳоли турмуш фаровонлигини кўрсатувчи маскан. Бир юртнинг қандайлигини, халқининг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг бозорига бор, дея бежиз айтишмайди. Бозордаги савдо маданияти, тозалик ва тартиб аҳоли кайфиятини белгилайди. Аммо ҳамма бозорларда ҳам тозаликка риоя қилинадими? Ўзбекистон «Адолат» СДП Жалақудуқ туман кенгаши фаоллари айни шу саволга жавоб топиш мақсадида туман марказидаги Деҳқон бозорида бўлдилар.

Туман аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотларини асосан шу жойдан харид қилади. Яқин атрофдаги деҳқонлар ўзлари етиштирган маҳсулотларни олиб келгани учун бўлса керак нарх борасида муаммо йўқ. Бироқ ёзнинг иссиқ кунларида тозаликка риоя қилинмаслиги, савдо қилинаётган жойларда маиший чиқиндилар мавжудлиги кишини ўйлантиради. Савдогарлар ва бозор мутасаддилари бундай манзарага кўникиб қолган кўринади, Акс ҳолда эрталабдан тозалов ишлари амалга оширилган бўларди.

Тўйдихон Алибоева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши депутати:

-Жамоат жойларида мунтазам ўрганиш ишларини олиб борамиз. Партиямизнинг «Тозалик йўлида бирлашайлик!» лойиҳаси доирасида бугун бозордаги айрим камчиликларни гувоҳи бўлдик. Бозор ҳудудининг тозалиги талаб даражасида эмаслиги мутасадди ташкилотларнинг ходимлари билан ўрганилди. Шу куннинг ўзида масъуллар олдига аниқ вазифалар қўйилди. Эндиликда жамоатчилик назорати тартибида тозалов ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилишини ўз зиммамизга оламиз.

Обод жойда барака бўлади. Бозорнинг баракаси ҳам шунда бўлса керак.

Барнохон Бозорова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Жалақудуқ туман кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+