Янгиликлар 1484
Депутат кўмаги билан маҳалла биноси иситилди
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Қудрат Жуманиёзовнинг Урганч шаҳридаги “Гулшан” маҳалласида яшовчи сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сайёр қабул шаклида олиб борилган мулоқот давомида бир қатор муаммолар аниқланди.
Жумладан, Гулшан маҳалла фуқаролари биносининг иститиш тизими мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маҳалла фаолларининг баёни депутат томонидан эътиборга олинди.
Умид Сапаев, “Гулшан” МФЙ раиси:
- Қудрат Жуманиёзовни депутат қилиб сайлаганимиз махалламизнинг ютуқи бўлди. Депутатимиз ҳар доим сайловчилари ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилиб келмоқда. Бугунги сайёр қабулда ҳам бир қатор муаммолар ечимини топди. Маҳалламиз биносида истиш тизимидаги муаммо кўпдан фаолиятимизга ёмон таъсир кўрсатаётган эди. Депутат ҳомийлигида бино бир кун ичида истилди. Депутатимиздан миннатдормиз.
Людмила Скоробогатованинг ўнг оёқи юришга ярамаётгани тўғрисидаги шикояти ҳам ижобий ечим топадиган бўлди. Депутат беморни уйида тиббий кўрикдан ўтказишни, хулосаларидан сўнг, икки кун ичида тиббий ёрдам кўрсатиб муаммони ҳал қилишни билдирди.
Муборак Қазақова, Санобар Матқурбонова ва бошқалар махаллада жойлашган Й. Бобожонов-4 ётоқхона биносидаги газ таъминотидаги муаммолар тўғрисида эътироз билдиришди. Депутат ва фаоллар мазкур бинога ташриф буюришди ва бир қатор муаммоларни аниқлашди. Бино таъмирталаблиги билан оғир аҳволга келиб қолгани, санитария гигиена ҳолатлари умуман ёмонлиги фаолларнинг хафсаласини пир қилди.
Депутат газ масаласидаги муаммони ўрганиб чиқишни билдирди. Бинода яшаётган фуқароларга тозаликка риоя этиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш мумкин эмаслиги тўғрисида тушинчалар берди.
Дилфуза Муротованинг ҳамширалик бўйича ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати эътиборга олинди. Мурожаатчи Тиббиёт коллежини 2003 йилда битказгани сабаб, депутат томонидан 3 ойлик курсда қайта ўқишга жойлаштиришга ёрдам бериладиган бўлди.
Бир сўз билан айтганда, депутатларимизнинг сайловчилар олдидаги масъулият ва бурчларини сидқидилдан адо этишлари, фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг