Янгиликлар 1303
Депутат сўровидан сўнг фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди
25.09.2021 11:09:45
“Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Когон туман Кенгашига туманнинг “Сараён” маҳалласида яшовчи фуқаро Ибодов Икром ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган.
Фуқаро томонидан қилинган мурожаатга асосан Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутатлари хайрли ишга қўл урди, депутат Васила Қодирова фуқаро мурожаати бўйича туман тиббий ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлимига депутатлик сўровини юборди.
Депутатлик сўрови туман тиббий ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва мурожаат ижобий ҳал этилиб, фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.
Мухтасар ЗОХИДОВА,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг