Депутат янги нашрдан чиққан китобини партиядошларга улашди

30.07.2024 11:07:41

Китоб – ҳар бир инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, шаклланиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг юксалишида  асосий ўринни эгаллайди. Муҳаббат Шаропова – таълим  фидойиси. Уни воҳадошлар жонкуяр  муаллима сифатида эъзозлашади. Муҳаббат опа  нафақат  ижодкор муаллима, балки  кўплаб  соҳа вакилларининг  севимли  устози ҳамдир.

– Ёшлигимдан қўлимдан китоб тушмасди,-дейди Муҳаббат Шаропова.- Шаҳар ва вилоят кутубхоналаридан ҳам китоб олиб ўқир эдим. Катта бўлсам “қаҳрамон” бўламан деб  5-синфда ўқиётган пайтимда айтганман. Тақдирни қарангки, Оллоҳим бу ниятимга мени етказди. «Муаллима» номли китобимда ҳаёт йўлларим ҳақида батафсил ёритилган. Ушбу китобимни қалбимдан мустаҳкам жой эгаллаган «адолатчи» партиядошларимга ҳам тақдим этганимдан мамнунман.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати   Муҳаббат Шаропова бугун партиянинг вилоят Кенгашида бўлиб,  янги нашрдан чиқиб  ҳали сиёҳи қуриб улгурмаган «Муаллима» номли китобини  партиядошларига улашди. Суҳбатда сўз олган партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева  китобда Муҳаббат Шаропованинг  қарийб 75 йиллик умри давомида  Ватан равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида  қилган хайрли ва улкан ишлари батафсил ҳикоя қилинганини эътироф этди. Китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи ўзи учун керакли билим ва ҳаётий тажриба ҳамда кўникмага эга бўлишини  ҳам  таъкидлади.

 

 

                                                           Дилафруз ТЎЙЧИЕВА,

                                  «Адолат» СДП

Қарши шаҳар Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+