Эътибор марказида – аёллар муаммолари

19.03.2021 10:03:31

Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова томонидан ташкил этилган очиқ мулоқот “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишга бағишланди.

Бунда депутат томонидан аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунарга ўргатиш, ногиронлиги бор аёлларга тиббий ва ижтимоий кўмак бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Мана бир йилдирки ишсизман, дейди “Олмазор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Дилором Низомова. – Оиламиз ва фарзандларимнинг моддий эҳтиёжини қондириш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олиб, ҳовлимиздаги 2 сотих ердан унумли фойдаланган ҳолда иссиқхона ташкил қилмоқчиман.

Фуқаро Дилором Низомованинг мурожаатини ўрганган ҳолда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди.  

Очиқ мулқот давомида “Аёллар дафтари” асосида 20 нафардан ортиқ аёллар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Аниқланган муаммолар юзасидан рўйхат шакллантирилди. Навбатдаги вазифа эса аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар масъуллигида маҳалла фаоллари билан аниқ ва манзилли ҳал этишдан иборат.

 

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+