Янгиликлар 1096
“Гулшан-2” маҳалласида янгиланишлар қизғин паллада
Маълумки, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижроси юзасидан партиямиз фаоллари, депутатлари фаолликни қўлдан бермай, пешқадамлар сафидан муносиб ўрин олишмоқда.
Хива шаҳар Кенгаши депутати Мансурбек Маҳмудовнинг “Гулшан-2” маҳалласида яшовчи сайловчилари билан ташкил этилган дилдан мулоқотлари ҳамда МФЙ раиси Э.Жуманиёзов ҳамда шу маҳаллага беркитилган ҳоким ёрдамчиси С.Яқубовлар билан ҳамрохликда олиб борилган ўрганиш ишлари ҳар қачонгидан ҳам самарали кечди.
Натижага кўра, хозирги кунда мактаб таълими онлайн тарзда олиб борилаётгани муносабати билан интернет хизматини яхшилаш ҳамда маҳаллани ичимлик суви таъминоти билан таъминлаш ва бошқа масалаларни ижобий ечимини топиш чоралари бошлаб юборилди.
Шунингдек, аҳолиги сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик, тадбиркорлик соҳалари бўйича ҳам бир қатор мурожаатлар илгари сурилди.
Депутат етакчилигидаги ишчи гуруҳ барча муаммо ва мурожаатларни эътиборга олди.
Фаолларнинг давлат дастури доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ва янгидан бошлаб юборилган ислоҳотлар хусусидаги очиқ мулоқотлари фуқароларга кўтаринкилик бағишлади.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг