Хоразм вилоят онкология марказида замонавий типдаги болалар бўлими қурилиши бошланди

16.12.2021 10:12:27

Аввал  маълум қилганимиздек, энг долзарб муаммо сифатида қаралаётган онкологик касалликларнинг тобора кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу касаллик болалар орасида ҳам кўплаб учраётгани ачинарли ҳолатдир.

Ушбу  касалликка чалинган  болажонлар учун  вилоят тиббиёт марказида шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги, бемор болалар катта ёшдаги беморлар билан бир хонада ётиб даволанишга мажбур бўлаётгани, бу салбий ҳолатлар эса  бемор  болалар руҳиятига жуда ёмон таъсир қилиб келаётгани  вилоят онкология маркази ҳамда партия етакчиси сифатида Тоҳир Палвановни кўпдан ўйлантириб келаётган эди.

Жорий йилда бўлиб ўтган Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши сессияларининг бирида  Т.Палванов  вилоят онкология марказида “болалар бўлими” га зарурият борлиги тўғрисида  бир неча ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши раиси, вилоят  ҳокими  Фарход Эрманов бошчилигидаги депутатлар  жамоаси томонидан  Тоҳир Палвановнинг  таклифлари бир овоздан маъқулланди ва  ўрганишлардан сўнг, давлатимиз томонидан болалар бўлими биносининг қурилиши учун белгиланган суммадаги маблағ  ажратилди.

Жорий йилнинг декабрь ойида мазкур  даво маскани ҳудудидаги 1850м2 масофадаги жойда   50 та  ўринга мўлжалланган, замонавий типдаги  болалар бўлими ҳамда  соғломлаштириш мақсадида спорт майдончаси қурилиши бошлаб юборилди.

Бино қурилишига бош-қош бўлаётган Хоразм “Шохназар қурилиш ва таъмирлаш” МЧЖ раҳбарининг  билдиришича,  бино 2022 йилнинг май ойида  қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Бир сўз билан айтганда,  хоразмлик онколог партиядошларимизнинг бир тану, бир жон бўлиб соҳанинг ривожи учун қилаётган эзгу амаллари,  юртимизда барча ислоҳотлар инсон қадри учун тамойилини  амалда намоён этаётгани билан қувонарли бўлмоқда.

 

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП

                                                                            Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

  

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+