Хоразмлик ёшларнинг сиёсий фаоллиги оширилмоқда

30.08.2024 16:08:41

Хоразм вилоят Ёшлар ишлари агентлигида  “Сайлов ва ёшлар” шиори остида 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови жараёнларида  ёшларнинг  сиёсий ва ҳуқуқий билимларини  оширишга қаратилган сиёсий партиялар  вакилларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда  бешта сиёсий  партияларнинг ходимлари, ОМҚП ҳузуридаги  “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан барча партия вакиллари қатори “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Қурязов  сўзга чиқиб, мамлакатимизда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган ОМҚП ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларнинг моҳияти ҳамда бу борада барча сиёсий  партиялар  қатори  “Адолат”  социал-демократик  партияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, партиянинг ўз олдига қўйган муҳим вазифалари, сайловолди дастурнинг мазмун ва моҳияти, сайловда ёшларнинг бурч ва вазифалари  тўғрисида атрофлича тушунча берди.

                                                                                                           

Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                          “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+