Маҳалла ижтимоий институт сифатида фуқаролар ҳаётидаги ролини оширади

11.01.2022 10:01:46

Давлатимиз раҳбарининг “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган улуғвор мақсади асосида юртимизда янгидан-янги ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Шу  муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида  кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган  ўзгаришларнинг  зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.

Муҳтарам Президентимиз мазкур стратегияда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият эканлиги, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб бериши, биз бундан буён фаолиятимизни “инсон–жамият–давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этишимизни таъкидлади.

 Эркин фуқоролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадр-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш тамойилида “Янги Ўзбекистон халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Aдолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ва инсон капиталини ривожлантириш, маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳатларни амалга ошириш, глобал муоммоларнинг миллий ва минтақавий даражадаги ечимларни топиш, тинчлик ва хавфсизлик, халқаро ҳамкорликни таъминлаш сингари устувор йўналишларда кўплаб истиқболли режалар амалга оширилади.

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили деб номланиши ҳам бежизга эмас. Тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар йил номи билан узвий боғлиқдир. Тамойилларнинг барчаси  инсон қадр-қимматини юксалтириш, унинг фаровон турмушини таъминлаш ва  маҳалланинг ижтимоий институт сифатида фуқаролар ҳаётидаги ролини оширади.  Энг муҳими, инсон қадр-қиммати устуворлиги таъминланади. 

 

Aбубакир AҲРОРЖОНОВ,

Бувайда туманининг 42-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридги Ёшлар парламенти аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+