Меҳнатга муносиб рағбат

28.06.2024 13:06:38

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши бош мутахассиси Алимардон Акрамов ёшлар куни муносабати билан партия ривожи йўлида қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон «Адолат» СДП Республика Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудова томонидан «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари билан тақдирлангани унинг учун янги мақсадлар сари интилишида катта туртки бўлди.

2019 йилда Фарғона шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш марказида ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш сектори мутахассиси, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази унитар корхонаси Фарғона шаҳар бўлими мутахассиси, 2023 йилда Фарғона вилоят Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Фарғона шаҳар бўлими раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Алимардон Акрамов ўзининг ташаббускорлиги ва ҳаракатчанлиги билан жамоада ҳурмат топган ёш иқтисодчи.

Ёш раҳбар йиллар давомида устозларидан олган сабоқлари ва ўгитларига таянган ҳолда юзлаб ёшларга бизнес тренинглар ўтди ва уларга ҳуқуқий ва иқтисодий кўникмаларни бериб, янги кичик корхоналар ва иш ўринлар яратилишига кўмаклашди. Унинг ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш қобилияти туфайли 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Савдо-саноат палатаси энг ёш консультант сифатида давлат раҳбари билан юзма –юз мулоқот қилишга эришади. Бундан руҳланган Алимардон Акрамов янги ғояларни илгари суриб, кўплаб ёшларни бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Ана шу бошқарувчилик қобилияти туфайли 2022 йил иқтисодий кўрсаткичларнинг якуний таҳлилига кўра, республика кўрик- танловида «Йилнинг энг яхши ёш раҳбари» номинацияси ғолиби, деган шарафли номга сазовор бўлган.

2023 йилнинг 1 май кунидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган Алимардон Акрамов айни вақтда вилоят Кенгаши «Ёш адолатчилар» қаноати етакчиси ҳамдир. Ўнлаб маънавий маърифий тадбирлар ёш етакчининг ташаббуси билан ўтказилиб, бир йил давомида партия сафларига 17 мингдан зиёд ёшларни бирлаштиришига эриша олди.

30 июнь- Ёшлар куни муносабати билан ҳамкасбимизни муносиб тақдирланиши барчамизни қувонтирди.

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган чексиз имкониятлар учун юртимиз раҳбари Ш.Мирзиёевга миннатдорчилик билдираман. Ўз устимда тинимсиз ишлаб, янги – янги ғоя ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиб, ёшлар ўртасида «Адолат» партияси номини танилувчанлигига, унинг сафлари шижоаткор ёшлар билан кенгашига интиламан, деди Алимардон Акрамов.- Республика сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг биз ёшларга қаратаётган эътиборлари учун миннатдорман. Ўзимга билдирилган ишончни албатта оқлаш учун доимо ҳаракатдаман.

Биз ҳам, «Адолат» партияси сафларига бирлашган барча ёшларни байрам билан қутлаймиз. Юртимизнинг порлоқ келажаги йўлидаги эзгу ҳаракатлар бардавом бўлсин.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+