Меҳр-мурувват кўрсатилди

24.03.2022 11:03:16

Инсонларни дўстлик, аҳиллик ва бирдамликка чорловчи хусусият бу меҳр-мурувватдир. Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховатпешалик ўзбек халқига хос умрбоқий анъаналардан ҳисобланади. Айниқса улуғ айёмлар-у, шодиёналар арафасида меҳр-эътиборга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизда ўз ифодасини топгани қувончлидир. Хайр-эҳсон, саховатпешалик, инсонийликнинг энг олий кўринишидир.

кўзи ожизлар

Хусусан, бу борада “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ва депутатлари томонидан хайрли ишлар изчил давом эттириб келиняпти. Жумладан, партиянинг “Саховат - беназир қадрият” лойиҳаси доирасида партия вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар Кенгаши депутати А.Аҳмедов ҳамкорлигида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вилоят Кўзи ожизлар жамияти аъзоларига байрам дастурхони ёзилиб, ош берилди.

Байрамона тадбирда вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни Наврўз байрами билан самимий табриклади.

Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун жамият аъзолари сўзга чиқиб ўз миннатдорчилигини изҳор этдилар.

Байрам тадбирида ижро этилган куй-қўшиқлар жамият аъзоларига завқ улашиб, қувончига қувонч қўшгани қалбларимизда илиқлик уйғотди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+