Янгиликлар 581
Миллатлараро тотувлик ва дўстлик – тараққиёт омили
Халқимиз орасида дўстлик, бирдамлик, тотувлик, бағрикенглик каби эзгу фазилатлар қадрият даражасига кўтарилган. Зотан бу фазилатлар ҳар қандай шахс, миллат ва жамиятнинг кўрки ва зийнати, қолаверса маънавий юксаклик белгисидир. Ўзбек халқини бежизга бағрикенг халқ дейишмайди. Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари ўзаро тинчлик ва ҳамжиҳатликда истиқомат қилмоқда.
«30 июль — Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан Жиззахда миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, «Адолат» СДП Зафаробод туман Кенгаши томонидан миллий маданий марказ вакиллари билан биргаликда «Ўзбекистон умумий уйимиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партиянинг фаол аъзолари, депутатлар, маданий марказ вакиллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир сўнгида тумандаги миллий маданий маркази вакиллари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларга завқ улашди.
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг