Миришкорда «Халқлар дўстлиги куни» кенг нишонланди

31.07.2024 11:07:47

Бугун юртимизда 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари тинч аҳил иноқликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. «Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан Қашқадарёда ҳам миллий маданий марказлар иштирокида турли дўстликни улуғловчи тадбирлар ташкил этилди.

Айниқса, «Адолат» СДП Миришкор тумани Кенгаши ва Туркман миллий маданий маркази билан ҳамкорликда уюштирилган «Дўст билан обод уйинг..” мавзусидаги тарғибот тадбири иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши аъзолари, депутатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, туманда фаолият олиб бораётган бошқа маданий марказлар вакиллари қатнашди.

Унда сўзга чиққан партия фаоллари юртимиздаги ҳар бир миллат ва элат вакиллари, дини, тили ва ирқидан қатъий назар, инсон қадри улуғланаётганини алоҳида эътироф этдилар. . Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида илгари сурилаётган устувор вазифалар, хусусан, қонун устуворлиги таъминланган адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, одамлар ҳуқуқ ва манфаатлари, шаъни, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар мужассам этилгани ҳам айнан Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилаётганлиги аниқ мисоллар асосида баён этилди.

Тадбир сўнггида туманда фаолият олиб бораётган Туркман миллий маданий маркази вакиллари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларда ўзгача завқ улашди.

 

Тўлқин Хидиров,
«Адолат» СДП
Миришкор туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+