Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совға

25.05.2021 09:05:26

 

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш борасида ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Шу асосда дунёнинг ривожланган хорижий давлатларининг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда  2017-2021 йилларда олий таълим тизимини  тубдан такомиллаштириш дастури ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди. Айни ҳолат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Кейинги йилларда олий таълим бўйича чиқарилган Президент фармон ва қарорлари асосида олий таълим муассасаларининг (ОТМ) қабул квоталари босқичма босқич оширилди, шунингдек, ўқишга қабул қилиш жараёнлари ҳам шаффофлашди, билимли, истеъдодли ва қобилиятли ёшлар ўқишга қабул қилиш тизими яратилди. Янги ОТМлар, таълим йщналишлари, магистратура мутахассисликлари, таълимнинг сиртқи ва кечки шакллари очилди; рейтинги юқори хорижий ОТМлар билан ҳамкорликлар кучайди, ОТМларнинг моддий-техник базалари тубдан яхшиланди; профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, илмий даражаси ва илмий унвонларига нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилди;  ўқитувчилар мавқеи, меҳнат ҳақи ва ОТМлар обруйи оширилди. Натижада олий таълим тизимидаги жуда кўп муаммолар ижобий ҳал бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-20221 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли фармони билан тасдиқланган давлат дастурининг 203-бандида Тошкент шаҳри марказида иқтидорли ёшларнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш мақсадида алоҳида университет биносини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган эди. Дастурда янги университет объектларни барпо этишга халқаро консультантлар ва лойиҳа институтларини жалб этиш, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда объектларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишни йўлга қўйиш, объектлар қурилишига салоҳиятли хорижий ва маҳаллий пудратчиларни жалб қилиш ва бошқа ташкилий тадбирларни белгилаш назарда тутилган.  

Ташкил этилаётган университет таркибида ўқув бинолари, лаборатория комплекслари, тажриба полигонлари, талабалар турар жойи, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларини ўз ичига олувчи янги бино ва иншоотларини барпо этилади. Барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг меъёрий ҳужжатлари, ўқув-услубий таъминотини илғор хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда танқидий кўриб чиқилади. Профессор-ўқитувчилар ва ходимларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашда алоҳида меъёрлар белгиланади. Шунингдек, университетнинг истиқболдаги ривожланиши йўлга қўйиш мақсадида ривожланган мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастур асосида  кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Тармоқли жадвал асосида барча профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг хорижда малакасини ошириш таъминланади. Университетни замонавий ўқув ва илмий лаборатория базаси жиҳозлар билан тўлдирилади.

“Адолат” СДП ўз сайлов олди дастурида олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда олий маълумотли кадрларни кўпайтириш ва улар ўртасида рақобатни кучайтириш, олий маълумотлилар сони бўйича мамлакат даражасини кўтариш мақсадида олий ўқув юртларига кириш квоталарини босқичма-босқич ошириб бориш, бунда ўқув юртлари учун мумумий қабул квоталарини белгилаш тажрибасидан воз кечиш амалиётини йўлга қўйишни белгилаб олган эди. “Янги Ўзбекистон” университетининг очилиш партия дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

Янги университетни ташкил этилиши кенг жамоатчилик, соҳа жонкуярлари томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Янги ташкил этилаётган университет олиб бориладиган тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, илмий ва инновацион ишланмалар натижадорлигини ошиши, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этилишига олиб келади.

 

Муҳаммад ВАЛИЕВ,

“Адолат” СДП фракция аъзоси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+