Депутат Янгийўл туманида мактаб ва инфратузилма муаммоларини ҳал қилишга бел боғлади

30.07.2024 15:07:44

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари турли туманларда аҳоли муаммоларини ўрганиш учун ташрифлар уюштирмоқда. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда кўтарилган муаммоларни тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилрабо Холбоева Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги «Қўштепа» маҳалласи аҳолиси билан учрашди ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларидаги муаммолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

Ўрганиш давомида маҳаллада жойлашган Янгийўл тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 36-сонли бошланғич таълим таянч мактаби ҳолати ўрганилди. Мактаб 2018 йилда қурилган бўлиб, 120 ўринга мўлжалланган. Аммо мактабда спорт зали, спорт майдони, фаоллар зали, ошхона ва кутубхона, ўқитувчилар ҳамда маъмурият хоналари мавжуд эмаслиги, мактабда 194 нафар ўқувчи икки сменада таълим олаётганлиги, маҳаллада эса 800 га яқин мактаб ёшидаги болалар мавжудлиги, 600 га яқин болалар бошқа мактабларга қатнашга мажбур бўлаётганлиги аниқланди. Ўрганишлар жараёнида мактабнинг фаолияти таҳлил қилинди. Ўрганилган муаммолар юзасидан вазифалар белгиланди ва тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди.

Шунингдек, маҳалла марказий кўчадан ташқари барча кўчалар жуда ёмон аҳволда эканлиги ва аҳолининг фақат 20%и тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги аниқланди. Халқ вакили ушбу масалаларни ўз зиммасига олиб, уларни мутасаддилар билан биргаликда ҳал этишини билдирди.

Депутатнинг сайлов округдаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+