Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгашининг XIII Пленуми бўлиб ўтди.

02.08.2024 11:08:32

Пленумда «Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгашининг 2024 йил октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоятлар, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларидаги иштироки тўғрисида» ҳамда «Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилди.

Партия вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева кун тартибидаги биринчи масала юзасидан маъруза қилиб, партия бўлажак сайловларда барча даражадаги ҳокимият вакиллик органларида кўп ўринга эга бўлиш ва шу аснода мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларда ҳамда ўз электорати манфаат ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, жамият ва давлат қурилиши жараёнларида фаол иштирок этишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйганлигини таъкидлаб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Орифжон Ўлмасов эса, «Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ги масала юзасидан сўз юритди.

Пленум кун тартибидаги масалалар юзасидан Партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бунёд Аҳмадалиев ва партиянинг Бувайда тумани Кенгаши раиси Ҳайрулло Турғуновлар музокарага чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан Пленум қарори қабул қилинди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
"Адолат" СДП 
Фарғона вилоят Кенгаши 
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+