Янгиликлар 414
Ўзбекистон "Адолат"СДП номзодларига сиёсий ўқув бўлиб ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилиши муносабати билан томонидан жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сирдарё вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига “Адолат” социал демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар учун сиёсий ўқув бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирни кириш сўзи билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов томонидан семинар-тренинг ташкил қилинишидан мақсад, вазифалар, семинар-тренинг давомида бажариладиган ташкилий масалалар, шунингдек, номзод сайловолди дастурининг тайёрланиши каби масалалар тўғрисида маъруза қилди.
Шундан сўнг Партиянинг бу йилги “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари “ шиори билан номланган сайловолди дастури юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова партия дастурининг қисқача мазмун-моҳияти,таркибий тузилиши ва илгари сурилаётган асосий ғоялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Ўқув семинарида депутатликка номзодларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари сайловолди ташвиқоти даврида йўл қўйиладиган асосий камчиликлар, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик, сайловолди ташвиқотининг турлари, шакллари ва усуллари юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Джанибекова тадбир иштирокчиларига қонунчиликда белгиланган тартиб ва қоидалари юзасидан ва қонунчиликда белгиланган чоралар юзасидан тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.
Сайловчилар ва журналистлар билан муносабатлардаги одоб-ахлоқ, ижобий имиджни шакллантириш,сайловолди ташвиқотини оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш тартиби юзасидан ҳамда номзодлар муваффақиятини ошириш учун қўшимча усуллар (ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, визуал таъсир кучидан фойдаланиш, эҳтиёжларга йўналтирилган мулоқот, эмоционал таъсир юзасидан Сирдарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жавлон Ашурбоев батафсил маълумот бериб ўтди.Хорижий давлатлар тажрибаси ва ижтимоий тармоқлардан, партия шиорларидан унумли фойдаланиш , партия имиджини яратиш лозимлиги ОАВ вакиллари сайлов жараёнларини ёритишда қандай хуқуқларга эга эканлиги юзасидан маълумот бериб ўтилди.
“Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг