Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг XI Пленуми бўлиб ўтди

02.08.2024 12:08:38

Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида Марказий Сайлов Комиссиясининг қарори билан сайлов кампаниясига старт берилди.

Сайлов ҳар бир партия учун ўтган даврдаги фаолиятига ҳақиқий баҳо берадиган сиёсий жараён. Шу билан бирга вакиллик органларига ўз номзодларини кўпроқ сайлаш орқали мақсад ва ғояларини самарали амалга оширишувчи, мамлакат сиёсий ҳуқуқий майдонидаги ўрнини мустаҳкамловчи катта имконият саналади.

Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги XI Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда мазкур сайлов янгича амалий амалиёт аралаш сайлов тизимида ҳар бир овоз учун кескин кураш, янада қизғин соғлом рақобат муҳити асосида ташкил этилиши таъкидланди.

Шу боис Пленумда «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб иштирок этиши бўйича стратегик режалари белгиланди.

Сайловда муносиб иштирок этиш учун партиянинг салоҳияти етарли эканлиги, галдаги бош вазифа сайлов жараёнларида яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, партиядан депутатликка муносиб номзодларни кўрсатиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Сайловда иштирок этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Амангул ЕСEМУРАТОВА
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+