«Партияга бўлган меҳрим ортиб бормоқда»: Каттақўрғонда имзо йиғиш тадбирлари старт олди

09.08.2024 10:08:14

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси жорий йилнинг 27 октябрь кунида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этиш учун сайловчиларнинг имзоларини йиғиш тадбири бу галги навбати  Каттақўрғон шаҳрига келди. Жумладан  300 дан ортиқ хайрихоҳ фуқаролар ўз ихтиёри билан, ушбу жараёнларга қизиққан ҳолда иштирок этишди. Уюшқоқлик билан ташкиллаштирилган жараён йиғилганларга партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтириб ўтиш билан бошланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши  раис ўринбосари Лола Сайидова, партиянинг Каттақўрғон шаҳар раиси Дилафрўз Ҳасанова ҳамда Каттақўрғон шаҳар «Аёллар қаноти» фаоллари жараённи бошқариб боришди.

–Партиямиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлашдаги олиб бораётган ишлари сабаб партияга бўлган меҳрим ортиб бормоқда, -дейди «Аёллар қаноти» Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Мусаввара Ибрагимова. – «Адолат» ташаббуси билан турли соҳалар бўйича кўплаб лойиҳалар, вилоятимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ташкил этаётган тиббий кўриклар,   уй- рўзғор ташвишларидан ортиб, узоқ масофага бориб  соғлиғини текширувдан  ўтиш учун вақт топа олмаётган аёлларимиз учун қулайликлар яратаётган ҳам айнан мана шу партиядир. Мен  бугун ташкиллаштирилган сиёсий жараёнларнинг ҳар бирига барчани фаолликка чорлаб қоламан!

Шунингдек, вилоят Кенгашининг барча қуйи тузилмаларида партия вакиллари ва аъзолари, депутатлар, фаоллар иштирокида сайловчиларнинг имзосини тўплаш  жараёни қизғин давом этмоқда.

 

 

Гулнафиса АБДУМУРОДОВА,

«Адолат» СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+