Янгиликлар 528
Пастарғомлик хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими оширилмоқда
Аёл бу- она, аёл бу - жуфти ҳалол ва, албатта, бугунги жамият ривожининг асосий иштирокчиси ҳисобланади. Аммо бугунги кунда шундай ҳолатлар кузатиляптики, нафақат хотин-қизларга, балки норасида гўдакларга ҳам зўравонлик, тазйиқлар қучаймоқда.
Шу каби зўравонлик турларига қарши курашиш мақсадида Пастдарғом туманидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида партиянингтуман Кенгаши раиси Хонбуви Ҳайитова ва депутат Гулфинисо Қўчқорова ташаббуси билан туманда фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида сиёсий ва ҳуқуқий фаолликни оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда давлат раҳбарининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бўйича туман миқёсида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларга яратилган шароитлар, улар фойдаланиши мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.
Шу билан бир қаторда маърузачилар томонидан жорий йилнинг 23 июль куни туманнинг Балҳиён қишлоғида яшовчи фуқаро ўзининг 2000 йилда туғилган хотинини ваҳшийларча пичоқлаб ташлагани юзасидан муносабат билдирилди. Қайд этилганидек, бугунги кунда хотин-қизларга шунча имконият, шарт-шароитлар яратиб берилаётган бир вақтда шунга ўхшаш ҳолатларни кўрган ҳар қандай инсоннинг дили хира тортади. Зеро аёл бир қўлида бешикни тебратар экан, иккинчи қўли билан дунёни тутган бўлади.
Қизғин савол-жавобларга бой бўлиб ўтган йиғилиш сўнгида бир гуруҳ хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномаларини топширилди.
Гулмира БОБОЕВА,
«Адолат» СДП
Пастдарғом туман Кенгаши
«Аёллар қаноти» раиси
Фикрингизни қолдиринг