Пешку туман Кенгаши томонидан «Адолат боғи» яратилди

07.02.2022 16:02:15

Жорий йилда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган Видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Адолат» СДП Бухоро вилоят туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳудудни «Яшил маконга» айлантириш лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин тус олмоқда.

Мазкур жараёнда Пешку туман Кенгаши ҳам фаоллик кўрсатиб, тумандаги «Афшона Абу Али ибн Сино» номидаги жамоат саломатлиги техникуми ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Пешку туман Кенгаши раиси Фарҳод Болтаев бошчилигида Кенгаш ҳудуди ободонлаштирилди ва ҳудудга 30 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, «Адолат боғи» яратилди.

Фарҳод Болтаев

«Адолат» СДП Пешку туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+