Пленумда масалаларга жиддий ёндашилди

02.08.2024 11:08:29

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги – IX Пленуми бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлик корпуси вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Партия Тошкент вилояти Кенгашининг 2024 йилнинг ўтган даврида олиб борган иш фаолияти таҳлили қилиниб, эришилган ютуқлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга мўлжалланган Давлат дастурининг ижросини таъминлашда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг олдида турган долзарб вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленум ишида партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедованинг ахбороти тингланиб, ўтган давр мобайнида партия аъзолари сони ўсгани, қуйи бўғинлар фаолияти, аъзолик бадаллари тушумини назорат қилиш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, депутатлар фаолияти бирма-бир таҳлил қилиниб, уларни қийнаётган муаммолар ўртага ташланди.

Йиғилишда партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпусининг амалга оширган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, партиянинг ҳар бир аъзоси жамиятда ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва адолатли жамиятни барпо этишда фаол иштирок этиши кераклигини таъкидлади. Пленумда шунингдек, партия фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар билан мулоқотни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Шу билан бирга, партиянинг ёшлар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш, ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини янада кучайтириш йўналишидаги истиқболдаги вазифалари бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси атрофлича муҳокама қилинди.

Партиянинг келгусидаги иш фаолиятида жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, адолатли жамиятни барпо этиш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўриладиган чора-тадбирларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши ва унинг Ижроия қўмитаси таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда партия вилоят Кенгаши ҳузурида Одоб-ахлоқ бўйича жамоатчилик комиссияси тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда партия фаолиятини янада самарали ташкил этиш, фуқаролар билан мунтазам мулоқот олиб бориш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар режаси тузилди.

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг келгусидаги режалари ва вазифалари ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Пленум якунида қабул қилинган қарорлар асосида партиянинг келгусидаги фаолияти учун аниқ режалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+