Янгиликлар 604
Пленумда партия фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Бу йилги сайлов одамларнинг ўз хоҳиш иродасини эркин ифодалаш ва сайланувчи номзод тимсолида манфаатларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Албатта сайлов компанияси масъулиятли палла. Уни тўла ҳис этган «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва унинг туман, шаҳар Кенгашлари, бошланғич партия ташкилотлари сиёсий жараёнга яхши натижаларга эришиш учун барча чора тадбирларни кўришяпти. Шу билан биргаликда тарғибот-ташвиқотни авж олдиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга ҳар жиҳатдан фаол этиш ҳамда партия ташкилотлари томонидан билимдон, обрўли муносиб номзодларни илгари суриш катта аҳамиятга эга.
Бугун партия вилоят Кенгашида бўлиб ўтган Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгашининг ХIII-пленумида ана шу масалалар муҳокама қилинди.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, «Аёллар қаноти», «Ёш адолатчилар» қаноти аъзолари, партия фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган пленумда бу галги сайловлар илк бора янгича тартибда ўтказилиши қайд этилди.
Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар ролини ошириш, фаолият доирасини янада кенгайтириш, улар ўз кучи ва салоҳияти, имкониятларини амалда намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар-пропорционал сайлов тизими жорий этилаётгани туфайли одамлар ишончини қозониш зарурлигига эътибор қаратилди.
-Биз барча ишларимизни янгича ташкил этиб, сиёсий жараёнларда янада фаол бўлишимиз керак,-деди партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов.-Янги Ўзбекистон равнақи ва истиқболи учун жонкуяр, фидокор муносиб номзодларни кўпроқ ташвиқот қилишга эътиборли бўлишимиз лозим. Партия ташкилотларимиз томонидан кўрсатилаётган депутатликка номзодлар ўз дастурларини аҳолининг истакларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаши керак. Партиямизга сайловчиларнинг ишончи ва эътиборини ошириш учун барча имкониятларни ишга соламиз.
Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан сўз олганлар партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишга қаратилган белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга оширишга эришиш ва янгича тартибда ўтадиган аралаш сайловларда партиямизнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўз таклифларини баён қилдилар.
Пленумда партия вилоят Кенгашининг жорий йил 6 ойликдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳам эшитилди ва ташкилий масалалар кўрилди.
Дарвоқе, пленумда ишда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам тилга олиниб, фаолиятнинг асосий йўналишлари белгиланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг