Янгиликлар 509
Қўшкўпир туман Кенгаши сессиясида дори воситалари айланмаси тўғрисидаги масала муҳокама этилди
Маълумки, «Адолат» СДП ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этиб келинаётган лойиҳалар доирасидаги ўрганиш ишлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши сессияларида муҳокама этилиб, сессия қарори билан амалиётга йўналтирилиши натижасида бир қатор муаммолар бартараф этилмоқда.
Хусусан, «Адолат» СДП Қўшкўпир туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларининг саъй ҳаракатлари билан «Биз ноқонуний дори воситаларининг айланмасига қаршимиз!» лойиҳаси доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-сентабрдаги «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4438-сонли, 2020 йил 27 мартдаги «Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4662-сонли қарори ҳамда 2020 йил 8 июндаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири бўйича, аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда арзон, сифатли дори-дармон воситалари билан таъминланишини кенгайтириш, хусусан, фармацевтика соҳасини такомиллаштиришга оид қарор ва фармонлар ижроси юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар жараёнида, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган дори воситалари сифати жиҳатидан рақобатбардошлик даражаси талаб даражасида ҳамда дори воситаларининг нархида бир хиллик мавжуд эмаслиги, дорихоналарнинг аксарияти касалхоналар олдида жойлаштирилгани, маҳаллалар ҳудудларида дорихоналар ташкил этиш зарурати мавжудлиги аниқланди.
Юқоридаги баён этилган маълумотлар, фикр ва мулоҳазалар ҳамда депутатлар томонидан берилган таклифларни инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунинг 6, 24 моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши қуйидагича қарор қабул қилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижаси тўғрисидаги «Адолат» СДП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Азизбек Эркиновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Туманда аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлардан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиш, дори воситаларига рецепт ёзиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва ваколатли органларга шу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тавсиялар бериш, тизимдаги барча муассасада дори воситалари ҳаракатини белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши, асоссиз дори воситаларини тавсия этмаслиги юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Олимбой Матқурбонов зиммасига юклатилди. Шунингдек, дорихоналар фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш, талабга жавоб бермайдиган тадбиркорлик субъектларининг лицензиясини бекор қилиш, барча туман тиббиёт бирлашмалари қошидаги лабораториялар ичида физроставорлар, дори ва препаратларни эритмаси учун ишлаб чиқарилишини қайта йўлга қўйиш бўйича чораларни кўришга эътибори қаратилди.
Тумандаги барча дорихоналардаги дори воситаларининг нархи бўйича депутатлик назоратини ўрнатиш Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари зиммасига юклатилди.
Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган «Ҳаёт кўзгуси» газетаси таҳририяти зиммасига ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали туманда дори дармонларнинг нархини сунъий равишда ошириб бориш ҳолатлари ва уларнинг сифати борасида видеороликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш топширилди.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қўшкўпир туман
Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси Райҳон Матёқубова масъул этиб белгиланди.
Кун тартибидаги масала юзасидаги қабул қилинган қарор амалиётга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг