Янгиликлар 516
Сафимиз кенгайишида «Партия патронажи»нинг ўрни катта
Сиёсий партия аъзоси бўлишни истайсизми? Партиялар фаолияти билан қанчалик танишсиз? Бу каби саволларга ҳамма ҳам бирдан жавоб бериши қийин, албатта. Бунинг учун сиз партиялар фаолияти, мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишган бўлишингиз керак.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилояти кенгаши фаоллари юқоридаги каби саволлардан келиб чиқиб, вилоятдаги меҳнат жамоаларида сиёсий ўқиш ва тарғибот тадбирлари олиб боряпти. Амалдаги қонунчилигимизга киритилган ўзгартиришлар, ҳуқуқий маданият ва сиёсий партиялар фаолияти давра суҳбатларининг асосий мавзуси. Экспертлар ва партия фаолларининг тушунтиришлари жамоатчиликда қизиқиш уйғотяпти.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида ўтказилган ана шундай тадбир қатнашчиларида Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар қизиқиш уйғотди. Партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватладилар.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи Ортиқмирза Алимжонов «Адолат»га хайрихоҳлигини билдириб, сафимизга қўшилиш истагини билдирди. Яна 5 нафар ходим ҳам «адолатчилар» билан бир сафда бўлишга қарор қилди. Уларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг