Сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш — давр талаби

02.08.2024 12:08:07

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари учун қонунлар ва дастурий ҳужжатларни чуқур ўрганиш юзасидан сиёсий ўқув ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров сўзга чиқиб, бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида сайловга оид қонунлар юзасидан билимларни янада мустаҳкамлаш, партия ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш долзарб вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, семинарда партия ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, уларда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, сиёсий лидер имиджи, сиёсий маданият ва этика, вақтдан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш технологиялари юзасидан маърузалар қилинди.

Сиёсий ўқув давомида мамлакатимизда ва дунё миқёсидаги сўнгги янгиликлар бўйича ҳам иштирокчилар хабардор қилинди.

Сиёсий ўқув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

"Адолат" СДП
Жиззах вилоят Кенгаши 
матбуот хизмати 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+