Сизнинг ҳуқуқингиз қонун ҳимоясида!

05.08.2024 14:08:02

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг асосий мақсадларидан бири.  Партия етакчилари ва фаолларининг бу борадаги билимларини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаолликни янада кучайтиришга алоҳида эътибор бериб келади.

Шу мақсадда ўтказиладиган сиёсий тадбирлар, давра суҳбатларида мамлакатимизда рўй бераётган изчил ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича билимлар ошириш режалаштирилган.   Вилоят партия кенгашида “Ҳуқуқий маданият ва қонун ҳимояси” мавзусида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди.

Суҳбат иштирокчилари дастлаб қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришлар билан таништирилди. Долзарб аҳамиятга эга бўлган қонун ҳужжатлари жамоатчилик муҳокамасидан кейин қабул қилинаётгани, уларнинг ижроси доимий назоратда турганлиги таъкидланди. «Адолат» СДП фаоллари бу борада жамоатчилик орасида мунтазам тарғибот ишлари олиб бораётгани эътироф этилди.

-Республикамизда барча соҳаларда туб ўзгаришлар  кузатилмоқда, -дейди партия фаоли, ҳуқуқшунос Музаффар Мамадалиев. - Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш орқали қонунбузилишларга чек қўйиляпти. Ҳуқуқий тарбиянинг барча шакл ва усулларидан самарали фойдаланилмоқда. Шунга қарамай қонунларни ўргатиш ва жавобгарлик билан қўрқитиш билан қонун устуворлигига эришиб бўлмайди. Биз аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланяпмиз. Агар барчамиз қонунларимизни яхши билсак, жиноятчиликларни ҳам олдини оламиз. Партиядошларимиз жамоатчилик орасига чуқур кириб бораётгани қувонарли.

Тадбир якунида ҳуқуқшунос ва экспертлар томонидан иштирокчиларга жамоатчилик билан ишлаш юзасидан тавсиялар берилди.

 


«А
долат» СДП

Андижон вилояти кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+