Янгиликлар 352
Сўз эркинлиги-масъулият ва тараққиёт кафолати
Мамлакат тараққиёти, халқнинг маънавий юксалишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Мамлакатимизда сўнгги йилларда соҳани тубдан ривожлантириш, журналист ва блогерларни эмин-эркин фаолият юритишлари ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояси борасида самарали ишлар амалга оширилди. Сўз эркинлиги учун имконият яратилди. Бироқ, ҳамон соҳа ходимлари фаолиятига аралашувлар, турли тазйиқлар учраб тураётгани ҳеч кимга сир эмас. Тўртинчи ҳокимият мақомига эга бўлган оммавий ахборот воситалари юртимизда эришилаётган ютуқларни кенг қамровли ёритиш баробарида, жамиятдаги долзарб муаммоларни дадил олиб чиқиб, уни адолатли ечими борасида ҳам ўз таклифларини билдиришлари ва уни халқ этилгунга қадар курашишлари учун зарур қонуний ҳимоя “қалқон”лари даркор.
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ўзининг янги 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг Адолатли фуқаролик жамияти ва демократик институтларни ривожлантириш, деб номланган II- йўналишида бу масалада қатор ўз таклифларини илгари сурмоқда.Жумладан, партия сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини тўлақонли рўёбга чиқариш, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ОАВ мустақиллигини таъминлаш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиши учун шарт-шароитларни янада кенгайтириш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришни муҳим вазифа, деб билади.
Ҳаётий тажрибадан шунга гувоҳ бўлдикки, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни олиб чиққан журналист ёки блогер маҳаллий органлар раҳбарлари томонидан ҳамон турли турли тақиб ва таҳдидларга учрагани ҳам сир эмас.
Партия ўз ҳаётий дастури орқали журналист ва блогерларнинг қонун доирасидаги фаолиятига бирор бир мансабдор шахс аралашиши ёки уларга босим ўтказишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат, деб ҳисоблайди. Бундай қилмиш учун жавобгарлик белгилашни таклиф этамиз. Бу борада яна қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тарафдоримиз.
Шунингдек, партиянинг Сайловолди дастурида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқалиши ва фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган механизмни жорий этиш, хусусан, огоҳликка чорловчи контентларни янада кўпайтириш, ёлғон хабарлар ва фирибгарликнинг янги турлари ҳақида доимий, ўзига хос шаклда огоҳлантириб турувчи «Стопфейк» (STOP FAKE) платформасини яратиш ташаббусини илгари сураётгани эътиборга сазовор.
Бугунги кунда фирибгарлар ёмғирдан кейин чиққан заҳарли қўзиқоринлар каби урчиб бормоқда. Халқимизнинг соддадиллиги ва ишонувчанлигидан фойдаланган ҳолда омма эътиборини тортувчи шов-шувли хабарлар тарқатиб, бу сайтга киринг, сизга моддий ёрдам кўрсатилади, сиз катта миқдордаги маблағига эга бўласиз, деган сўзлар орқали ўз контентига таклиф қилиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиб, пластик рақамидаги маблағларини ечиб олаётган орқали чув тушириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу платформа яратилиши орқали оддий аҳоли вакилларининг интернет фирибгарлари тузоғидан маълум миқдорда асраб қолиш имконияти вужудга келади.
Сўнгги вақтларда ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундовчи мультфильмлар, маънавиятига таҳдид қилувчи турли видеороликлар, қўшиқлар, жангари фильмлар келажагимиз бўлган ёш авлоднинг боши берк кўчаларга бошлаши муқаррар. Шу боис ҳам “Адолат” партияси бу борада ўз ташаббусини илгари сурмоқда. Интернет жаҳон тармоғида вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида ноқонуний ва зарарли мазмундаги веб-ресурсларни доимий кузатиб бориш ва уларнинг зарарини бартараф қилиш механизмларини жорий этишни таклиф этади.
Биз сўз билан айтганда Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори остида ўзининг келгусидаги 5 йиллик фаолиятини халқимиз билан янада жипслашган ҳолда ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун хизмат қилади.
Орифжон Ўлмасов
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг