ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯ

04.06.2021 17:06:31

Биоэнергетика (қайта тикланувчи) энергия манбаларини ишлаб чиқарувчилар электр энергиясини сотиш
ва сотиб олиш тарифини аниқланиш
Т А Р Т И Б И

Республикамиз аграр секторида биомассадан фойдаланиш, айниқса, биогаз ишлаб чиқариш технологияси йўналиши истиқболли ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги кластерида биогаз ишлаб чиқариш учун чорва гўнги, хўжалик ҳамда қуруқ ўсимлик чиқиндилари ва бошқалар хом ашё вазифасини ўтайди. Биоэнергетика технологияларидан фойдаланиб, органик деҳқончилик концепциясини амалга оширишга имкон яратилади. Агар унга қишлоқ хўжалиги кластерини қўлланилса, якуний маҳсулотнинг таннархи 15-20 фоизга камаяди, маҳсулот баҳоси эса 10-15 фоизга ошади.

Биоэнергетика (унинг ҳозирги номланиши Халқаро даражада номланиши шундай, чунки, қайта тикланувчи энергия манбалари кўп, қайси бири ҳақида гап юритишимизга қараб, ундан ташқари, шу билан бирга унинг ўзи бир мустақил соҳа ҳисобланади). Энергия манбаларидан фойдаланишни такомиллаштириш, мулк шаклидан қатъий назар, давлат корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, хусусий ва шахсий хўжаликларида, қишлоқ хўжалигида ўсимлик, қайта ишланган мева-сабзовот чиқиндиларни ва озиқ-овқат хамда жамиятимизда истеъмолдан чиқарилган маиший чиқиндилар, аҳолига сотиш учун савдога чиқарилган аҳоли учун мўлжалланган, лекин уни сақлаш муддати ўтиб кетса, бузилиб, истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиши мумкин бўладиган муддатини ўтган истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалигида экинларини йиғиб-териб олингандан сўнг қоладиган чиқитлар, бўш ерлардан фойдаланиб, дизель ёқилғилар, шох-шаббалардан пролиз газлари ишлаб чиқариш мумкин бўлган ўсимликлар етиштириш (жумладан, рапсдан қиммат ёқилғи - биодизель, канализация ҳавзаларида биомасса сифатида фойдаланиб, Эйхорния ўсимлигидан биогаз ишлаб чиқариш, тозаланаётган канал, ариқ ва зовурларни тозалашда улардаги ботқоқдан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндилардан (барглар, шох-шаббалар, қаиш, сомон ва бошқалар) дан пролиз гази ишлаб чиқаришн, учун Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги, Республика Деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаси, Ўзбекистон Ветеринария Қўмитаси ва бошқа қишлоқ хўжалигининг муттассади ташкилотлари маъсуллигида ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, унинг янги шакллантирилган Энергия самарадорлиги ошириш ва Қайта тикланувчи энергия генерацияси Лепартаментлари ҳамкорлигини ташкил этиб, улардан бу масалани ечимида биоэнергетикадан кластердан фойдаланиш яна ҳам ката имконият очиш мумкинлиги ҳисобга олишлари, биоэнергетика генерациясини Департаментларини вазирлик ва вилоят туманларда штат бирликларини киритиб, юқори малака муттахассислар билан таъминлаб, уларга моддий ва манъавий шароит яратиб, малакасини ошириб, биоэнергетика энергияси қурилмаларини ясаш, ўрнатиб, монтаж қилишда зарур бўладиган запас қисмлар, уни ўрнатиб, қурилиш-монтаж ишларини бажариб, фойдаланишга топширадиган биоэнергетика энергияси ишлаб чиқарувчилар корхоналарини шакллантириш, уларнинг туман, вилоят ва республикада жамияти ““Ўзбиоэнергетика” (“Биоэнергетика Ҳиссадорлик Жамияти (Ассосицияси)” ни ташкил этиш, биомассадан давлат корхоналар, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи учун фойдаланишлари ва манфаатдорлигини ошириш мақсадида, давлат томонидан ва бошқа мақсадли фойдаланиб, белгиланган тарифларда ортиқчасини ишлаб чиқарган биоэнергетика энергиясини, биоўғитларини истеъмолчи билан Худудий электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари билан “сотиш-сотиб олиш” шартномалари тузиш мумкинлиги белгиланади.

Аниқланишича, биоэнергетика фойдаланиш бўйича йўриқнома, тавсия ҳар бир қайта тикланувчи энергия манбасининг хусусиятини ҳисобга олинади.

Камолжон ШОДИМЕТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Инновация, муқобил
энергетика тарғиботи маркази раҳбари, и.ф.н., академик

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+