Тиббиёт вакиллари билан учрашув

30.07.2024 11:07:32

Самарқанд туман Тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари ва мутасадди идоралар ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда эрта ва қариндошлик никоҳларининг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан вилоятимизда қилинаётган ишлар, никоҳолди омиллар, никоҳга етуклик – оила қурувчи ёшларнинг ҳам жисмоний (физиологик), ҳам жинсий, ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий-маънавий, ахлоқий ҳамда психологик жиҳатларини ўз ичига олиши ҳақида алоҳида таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, репродуктив саломатлик бу – репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлиқ барча масалалар борасида фақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки бу борада тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатдир. Шундан келиб чиқиб, соғлом фарзандларнинг дунёга келишига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар эрта турмуш қуриш, кўп ва тез-тез туғишлар, касалликлар фонида фарзанд кўриш эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, эрта ҳомиладорликнинг асоратлари, соғлиқнинг кескин ёмонлашуви, аксарият шаръий никоҳлар оқибатида ҳуқуқий ҳимояланмаганлик ҳолатлари – балоғат ёшига етмай туриб турмуш қурган ва она бўлган аёлларнинг келгусида ўнлаб оғир хасталикларга чалинишига олиб келиши сир эмас. Бу, энг аввало, айрим ота-оналарнинг бепарволиги, лоқайдлиги туфайлидир. Ёш оилалар саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг асосий тамойиллари эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларни олдини олиш, саломатликка салбий таъсир кўрсатадиган зарарли омилларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Санобар МИРСАИДОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+