Улуғвор мақсадлар мужассам бўлган янги Сайловолди дастури халқимиз эътирофида

06.09.2024 15:09:10

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори остида  партиямизнинг  янги сайловолди дастурида  ватанимиз равнақи ва жамиятимиз тараққиёти учун муҳим ташаббуслар илгари сурилгани мени ғоят қувонтирди. Айниқса, “Кучли ижтимоий сиёсат – халқ фаровонлиги кафолати” деб номланган IV йўналиш  келажагимиз эгалари бўлган ёш-авлод тақдирига устувор масала сифатида қаралгани эътиборимни тортди.

Ҳақиқатдан ҳам “Таълимга инвестиция – бу келажакка инвестиция, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдоримиз”, -дейилади партиянинг Сайловолди дастурида.

Бу эзгу мақсад аввало, ҳар бир ўсиб келаётган ёш-авлодни ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишига хизмат қилади. Зукко, билимдон ёшлар дунё талаблари асосидаги энг замонавий билимлар, АТИ соҳаларини мукаммал эгаллаган ҳолда рақобатбардош кадр бўлиб етиши учун замин яратади. Ҳар соҳада етуклик даражасига етган кадрлар ҳеч қачон хорижий давлатларда оиласидан йироқда ўзгалар қўлига қарам бўлиб, энг оғир ишларни бажаришга мажбур бўлмайди. Яхши мутахассис меҳнатини юқори баҳолашни ҳам билади. “Адолат” социал-демократик партияси узлуксиз ва сифатли таълимни таъминлашга эришиш орқали ҳар бир келажагимиз эгаларини келгусида мукаммал кадр бўлиб камол топиши орқали уларнинг қадрини оширишни таъминлаш тарафдоридир.    

“Биз таълимнинг ҳар қандай турида таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш, айниқса, давлат мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларни қабул қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш, бу борада «очиқ онлайн рўйхат» ташкил этиш зарур, деб биламиз”.

 Бу ташаббус халққа нима беради?, деган саволга шундай жавобимиз бор. Бугун ҳар бир ота-она фарзандини яхши мактабгача таълим ташкилотида илк таълимни олишини истар экан,  «очиқ онлайн рўйхат»  бу энг аввало таълим ташкилотларидаги илк тамагирликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, ҳар бир ота-онанинг  фарзанди тенг ҳуқуқ асосида энг яхши таълим ташкилотларига кириш имконияти яратилади. Бу тизим таълим ташкилотларининг ўзаро ҳалол рақобат асосида иш юритишига туртки бўлади.   

Сайловолди дастурининг айнан шу йўналишидаги навбатдаги жумлаларга эътиборингизни қаратсам.

“Мактабларда ўқитилаётган “Технология” фани ўқувчиларнинг келажаги учун ўта муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, биз ушбу фанни ўқитишни замон талаблари асосида йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

“Биз сунъий интеллект асосида “Ақлли мактаб” дастурини таълим тизимига жорий этишни устувор вазифалардан бири, деб биламиз. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида “Робототехника” фанини жорий этиш чораларини кўрамиз.”

Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази ўқувчиси бўлган 12 ёшли бола болалар хоналари учун қандиллар дизайнини яратиш орқали ҳафтасига 50-100 АҚШ доллари топаётгани ҳақида эшитиб ҳайрон қолгандим.  Ваҳоланки, бу иқтидорга эга бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. “Робототехника” дарсларида эса, бир-икки нафар ёшларни эмас, юзлаб ёшларни яширин  иқтидорларини намоён этишига, келажакда ақлли технологияларнинг янги авлодларини яратишга, ўз навбатида саноат ривожига хизмат қилувчи технологияларни вужудга  келишига имконият яратилади.

Бугунги даврнинг яна бир муаммоси – умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг эгаллаётган билимларини тўлақонли ўзлаштиришлари учун оилавий муҳитда  катталарнинг вақти ёки билими  етарлича эмаслигидир. Бу муаммога ҳам дастурда алоҳида эътибор қаратилаётгани бизни қувонтирди.

“Ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириш имконияти ва даражасини ошириш, болалар қаровсизлиги ва назоратсизлигини олдини олиш мақсадида давлат умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида куни узайтирилган гуруҳларни давлат бюджети ҳисобидан ташкил қилишни таклиф этамиз”.

Партия ташаббуси билан вилоят миқёсида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида биноларининг куз-қиз мавсумида иситиш тизимларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганилганда  айрим мактаблардаги синф хоналарида 30 нафардан ортиқ ўқувчилар 1 та синф хоналарида таълим олаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ҳам таълим сифатига салбий таъсир қилувчи омиллардан бири эмасми?

Партиянинг янги сайловолди дастуридан бу муҳим масала ҳам  четда қолмагани қувонарли. “Айрим умумтаълим мактабларида синфдаги ўқувчилар сони белгиланган нормадан анча юқорилиги уларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатишини эътиборга олиб, партия ўқувчилар сонини оптималлаштириш зарур, деб ҳисоблайди.”

Бир сўз билан айтганда “Адолат” социал-демократик партияси таълим соҳасида меценатликни ривожлантириш учун қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорлар, компаниялар, шахслар номи билан боғлиқ турли стипендиялар жорий этилишини қўллаб-қувватлаймиз”, деган эзгу мақсадлар халқимизни партияга ва унинг эртанги кун олдидаги масъулиятини теранроқ ҳис этади.

Янги Сайловолди дастури халқимизнинг барча қатламига манзур бўлишига ишонамиз.

Бунёд Аҳмадалиев,
Ўзбекистон  “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+