Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси - кенг жамоатчилик муҳокамасида

05.01.2022 15:01:19

 

Партиялар ўз сайловчиларининг ишончини қозонишлари учун аввало жамият ҳаётида муҳим бўлган жараён Давлат дастурининг қабул қилинишида электорат манфаатларидан келиб чиқиб, ўз дастурларида илгари сурилган ғоя, муҳим таклифларини ушбу давлат дастурида акс эттиришлари ва унинг рўёбини кўришлари муҳим ҳисобланади.

Бугун муҳокамалар жараёнида бўлган “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотларнинг асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси 31-декабрдан бошлаб интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси лойиҳаси қуйидаги  еттита устувор йўналишдан иборат:

* Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

 

* Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига  айлантириш;

 

* Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

 

* Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

 

* Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

 

* умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

 

* Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш,

каби энг муҳим бўлган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни ўз ичига  қамраб олади.

Бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, уларнинг истакларини рўёбга чиқариш, ҳаттоки кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Давлат дастурида фуқароларимиз ўз таклифлари билан иштирок эта олиш имкониятига эга бўлаётганликлари қувонарли холдир.

Партиямиз ҳам сайловолди дастурида илгари сурган ғояларни давлат дастурида акс эттириши муҳим.

Шу мақсадда, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий ва ҳудудий Кенгашларидаги депутатлик корпуслари, аёллар ва ёш адолатчилар қаноти фаоллари иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этган ҳолда ўз таклифларини Давлат дастурида акс эттиришга интилиши керак бўлади.

Партиямизнинг “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” аъзолари!

Сизларни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этишингизни ва Ўзбекистонимиз тараққиётига хизмат қиладиган муҳим таклифларингизни интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталлари орқали юборишларингизни сўраймиз ва шуни ёдда тутингки, биз интилаётган Янги Ўзбекистонни биргаликда,  ўз таклиф ва ғояларимиз билан бунёд этамиз!

 

Гулнисо САИДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини

ошириш бошқармаси бошлиғи

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+