“Ёш адолатчи-волонтёрлар” соғлом овқатланишни тарғиб қилди

09.04.2021 10:04:47

Инсон саломатлигининг омиллари кўп. Улардан бири тўғри овқатланиш. Бироқ ҳаммамиз ҳам қандай овқатланишни биламизми? Андижон давлат тиббиёт институтидаги “Ёш адолатчи-волонтёрлар” жамоасининг навбатдаги тарғибот юриши айни шу масалага бағишланди.

Бўлгуси шифокор сафдошларимиз “Шарқ юлдузи” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларига кириб бордилар. Фуқаролар билан суҳбатларда тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича тушунчалар берилди. Кекса ёшдагилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хожархон Мажидова,меҳнат фахрийси:

-Ёшларнинг бу ташаббусидан хурсандмиз. Чиндан ҳам эътибор қаратиладиган масала. Агар оилада фарзандларимизни тўғри овқатланишга ўргатиб борсак, кўп касалликларнинг олдини оламиз.

“Ёш адолатчи-волонтёрларнинг”нинг юриши давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+