Янгиликлар 1739
Ёш депутатимизга келгуси фаолиятида омад тилаймиз
Юртимизда ёшларга эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бу эса том маънода келажагимиз бўлмиш ёшларга билдирилаётган ишончнинг юксаклигидир. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузурида «Ёшлар парламенти» ташкил этилганлигида Фарғона вилояти Фарғона туманидан ёш депутатимиз Файзулложон Мирзаев ҳам сайланган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ёшлар парламенти” аъзолари учун бир ҳафталик ўқув ташкил этилди. Ёшларнинг ҳуқуқий, психологик, раҳбарлик салоҳиятини оширишга қаратилган зарур тушунча ва кўникмалар берилди.
Бизни ғурурлантирган ҳолат ана шундай ёшлар орасида бизнинг Фарғона тумани Кенгаши котибияти мудири, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг энг ёш депутатларидан бири Файзулложон Мирзаевнинг ҳам борлигидир. Улар ўқув жараёнларида билимли, тажрибали устозлардан таълим олдилар.
Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган иқтидорли ёшларимиз сертификат билан тақдирланди. Файзулложон Мирзаев ҳам сертификатга муносиб бўлганлар қаторида бўлди.
Ёш депутатимизга келгуси фаолиятида омад тилаймиз.
Озодахон ДАДАЖОНОВА,
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.
Аёллар қаноти фаоли
Фикрингизни қолдиринг