Янгиликлар 2068
Ёшлар ҳақида ғамхўрлик
Президентимизнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар ва талабалар форумида иштирок этиб, навқирон авлод вакиллари ҳақида билдирган фикрлари мамлакатимиз кенг жамоатчилигининг эътиборини тортди. Вилоят партия кенгашидаги “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам келажак эгалари ҳақида қилинаётган ғамхўрликдан чексиз миннатдор эканликларини изҳор этмоқдалар. Мен суҳбатлашган барча тенгдошларим шу ҳақда гапиришди.
Бугунги кунда юртимизда ҳамма нарса ёшларнинг камолоти каби эзгу мақсад сари йўналтирилган. Айниқса, таълим олишимиз, иқтидоримизни намойиш этиш, истеъдодимизни шакллантириш учун барча шароит яратилмоқда. Улардан унумли фойдаланган ҳолда Ватанга ва халққа хизмат қилиш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Мамлакатимиздаги аксарият олий таълим муассасалари фаолияти жаҳон андозалари асосида йўлга қўйилмоқда. Хорижлик мутахассисларнинг жалб этилиши янгича услубларни оммалаштириш имконини бермоқда. Билими кучли, тилни яхши биладиган тенгдошларимиз чет элдаги нуфузли университетларда таҳсил олаётганликлари ҳам диққатга сазовордир.
Мана шундай ажойиб шароитлар яратиб бераётган давлатимиз олдидаги фуқаролик бурчимизни сидқидилдан адо этиш учун астойдил меҳнат қиламиз. Келажакда юртимизга муносиб бўлиш чин орзуимдир.
Акбаржон МАНСУРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси
Фикрингизни қолдиринг