Янгиликлар 444
Юртбошимиз ташрифи юртдошларимиз қувончи
Ҳар сафар Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қилган ташрифи бу ерда яшаётган меҳнаткаш , танти халқни қувонтириб қолмасдан, улар учун янги имкониятлар эшигини очади. Президентимиз ташрифи давомида энг аввало халқнинг кайфиятини, аҳолининг турмуш шароитини сўрайдилар ва шахсан ўзлари бирма-бир танишиб чиқадилар. Шу кунга қадар маҳалла соҳасига , айниқса, Қорақалпоғистонга бундай эътибор ва ғамхўрликлар бўлмаган эди. Биргина маҳалла тизимидаги ўзгаришлар халқимиз ҳаётига катта қувонч ва шодлик бахш этди десак, бу ҳақиқат бўлади.
Кўп йиллар давомида маҳалла соҳасида фаолият юритиб келаётган маҳалла ходими сифатида шунга гувоҳманки, маҳаллада яшовчи ногирон, боқувчисини йўқотган оилаларга ёрдам кўрсатишнинг аниқ бир тизими йўқлиги туфайли қаердан ёрдам кўрсатишни ўйлаб қийналиб қолардик. Бундай оилаларга кўпи билан бир қоп ун, 5 кг ўсимлик мойи берилар эди холос.
Президентимизнинг фармонига кўра ночор аҳволдаги оилаларга хонадонининг том қисмини ёпиб бериши ва уй-жойи бўлмаган фуқароларга уй қуриб берилиши даставвал эшитган инсонга таажжуб ҳиссини уйғотган бўлса, амалда эса бу ҳаётий ҳақиқатга айланди. Биргина қишлоғимизнинг ўзида 2 нафар уйсиз фуқаронинг уйи янгидан қурилиб, 200 нафарга яқин хонадоннинг том қисми ёпиб берилди.... Уйли бўлган фуқароларимизнинг кўзларидаги қувонч ёшлари, уларнинг умрлик армонлари, кўнглидан ўтган хаёллари ҳақиқатга айланганди...
Уй-жойининг ҳужжати бўлмаган, бу масалада йиллар давомида қийналиб келган халқимиз муаммосига ечим топилгани, ёхуд ўзининг доимий бир ўтириб ишлашга биноси бўлмай, ҳар жойда ижарама-ижара фаолият юритиб келаётган маҳаллаларнинг ўз биноларига эга бўлиши, ҳар бир маҳаллага 500 миллион сўмдан пул маблағларининг ажратилиши, ёхуд неча йиллаб олийгоҳ талабаси бўлишни орзу қилиб, юртбошимиз берган имкониятлар туфайли талаба бўлиш..кабилар булар ҳаммаси бизда-Қорақалпоғистонда бўлди!
Ҳурматли Президентимиз ташрифи давомида тадбиркорларга катта ишонч билдирдилар. Юртимизда Сайхунобод тажрибаси, Ғиждувон тажрибалари борасидаги ишларга таъриф бериб ўтар эканлар, эртанги кунимизда бутун Ўзбекистон бўйлаб Қорақалпоғистон тажрибаси қиламиз , дея ифтихор билан айтдилар.
Президентимиз " Маҳалла - халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак" деган ибораси биз маҳалла раисларини доимо фаол ва уйғоқ бўлишга чорлайди!
Халқимизга юртбошимизнинг ташрифи ва истиқболимизнинг 33 йиллик тўёнаси қутлуғ муборак бўлсин!
Ўрингул Оллоберганова.
”Шуҳрат” медали соҳиби.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати,
Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.
Фикрингизни қолдиринг