Янгиликлар 586
Жондорлик ёшлар сафимизда!
«Адолат» СДП Жондор туман Кенгаши томонидан фуқароларнинг, айниқса, ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада жойларда ўтказилаётган сиёсий мавзудаги давра суҳбатлари уларнинг партиямизга бўлган қизиқишини оширяпти. Жондор туманидаги Ҳазорман маҳалласининг фаол ёшлари билан партиянинг «Сиёсий ҳуқуқий билимларни ошириш – демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Унда сўз олган партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокчиларга сиёсий партиялар ҳамда янги қонунлар, қарорлар, фармонларнинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларга яратилган имкониятлар, ҳафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Шунингдек, «Адолат» СДПнинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган вазифалар билан таништирилди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, партия лойиҳаларининг ўзига хос томонлари хусусида фикрлар билдирилди.
- «Адолат»га ёшлигимдан қизиқардим,- дейди Ҳазорман МФЙ жамоатчи инспектори Гулзода Ғофурова. – Бугунги тадбир давомида партиянинг ўтган 5 йилликдаги фаолияти, туманимиздаги «адолатчилар» томонидан аҳоли мурожаатлари, таклифлари билан ишлаш бўйича қилинган ишлари билан танишдим. Таъкидлаш керакки, партия ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, манфаатларини таъминлаш борасида кўплаб ташаббусларни илгари сурар экан. Шу жиҳати менга маъқул бўлгани боис, партияга аъзо бўлишга қарор қилдим.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Сардор ГАДОЕВ,
«Адолат» СДП
Жондор туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг