Депутат Қораўзакда бандликни таъминлашга кўмаклашди

Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати Азамат Гулимбетов тумандаги 19 сонли “Фазилов” сайлов округидаги “Маданият” ОФЙ аҳолиси билан ҳисобот-учрашувини ўтказди.

А.Гулимбетов 2018 йил март ойидан бошлаб депутатлик фаолиятини бошлади. У ўз сайловчиларининг мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли муасадди-ташкилотлар раҳбарларига жами 5та депутатлик сўровини чиқарган.  Шундан 3 таси ижобий ҳал этилиб, қолган сўровлар бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Шу ўринда айрим мисолларни келтириб ўтсак. Депутат А.Гулимбетов партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўз сайлов аҳолиси билан юзма-юз суҳбатлар уюштириб келди. Жумладан, туман ҳудудидаги “Маденият” ОФЙда истиқомат қилувчи ишсиз ва кам таъминланган фуқаро Гулайим Байсейитовани иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатди. Депутат бу масала юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўровини чиқарди. Натижада фуқаро Г.Байсейитова Қораўзак туманидаги 9-сонли мактабга ишга олинди.

- Анчадан буён ишга жойлаша олмагандим. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси ҳақида эшитиб, уларга мурожаат қилдим. Мана мурожаатим эътибордан четда қолмади.  Ишга киришимга амалий ёрдам кўрсатган “Адолат” СДП депутатларидан жуда миннатдорман. Чунки меҳнатим орқали ўз ризқ-насибамни топиш ва оиламга даромад олиб кириш энг катта орзуим эди. Бу лойиҳа мен каби ишсиз фуқароларнинг бандлгини таъминлашда муҳим аҳмиятга эга – дейди Гулайим Байсейитова.

Шунингдек, депутат А.Гулимбетов партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ўз сайловчиларига мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб бормоқда.

 

Бахадир ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ижрочи котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!