Патронаж 6 километр йўл босиб, бемор олдига келмоқда

“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида рақобатчи партия экспертларидан бири патронаж ҳамшираси ва шифокорларнинг уйма-уй юриб, фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиши шарт эмаслиги, беморларнинг ўзи тиббиёт муассасасига келиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида фикр билдирди.

Инсон саломатлигини асраш, турли касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишда патронаж ҳамширалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлашимиз жоиз.

Оналар ва болалар ўртасидаги турли касалликлар, туғуруқ билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби қатор вазифаларни амалга оширишга аҳоли билан яқин алоқада иш олиб бораётган патронаж ҳамширалари ҳисса қўшиб келмоқда.

Айниқса, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор фуқаролар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлар, туғуруқдан кейинги кунларда оналар патронаж хизматига жиддий эҳтиёж сезади.

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олиш афзал, деганларидек, касалликка сабаб бўлувчи омилларни барвақт аниқлаб, уларни имкон қадар ўз вақтида бартараф этиш айни муддаодир. Бундай масъулиятли вазифаларни амалга ошириш патронаж хизмати билан узвий боғлиқ саналади.

Шуни назарда тутиб, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг янги Сайловолди дастури лойиҳасида патронаж ҳамширалар фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир вазифалар хусусида алоҳида сўз юритилган. “Адолат” газетасининг шу йил 9 август кунги сонида партиямиз фаоли Дилфуза Сафарова “баъзи ҳудудларда патронаж ҳамширалар поликлиникадан 2-6 километр узоқ маҳаллалардаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Бизнинг поликлиникадан ҳам патронаж ҳамширалари уч, ҳатто олти километр узоқ жойларга ўз ҳисобидан қатнаб, беморлар ҳолидан хабар олишади. Патронаж ҳамширалари уйма-уй юриб иш олиб боришини назарда тутиб, улар учун алоҳида автомашиналар ажратилса, айни муддао бўлар эди”, деган таклифни билдирган. Юқорида келтириб ўтилган фикр-мулоҳазалар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш учун етарли асос бўла олади, деб ўйлаймиз.

 

Ривож ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!