Менда таклиф бор: Болалар билимини бойитиш– биринчи ўринда!

Мамлакатимизда фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун ҳар томонлама шариотлар яратилмоқда. Уларни Ватан ва миллат манфаати йўлида фидойилик кўрсата оладиган қилиб тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республикамиздаги барча туманларда “Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этилганлиги фикримизнинг далилидир.

Энг асосийси, мазкур марказларда Ватанимиз тарихи, тақдири ва истиқболи билан чин дилдан қизиқадиган, ҳақиқий ижодкор бўлган ёшларимиз борлиги бизни қувонтиради.

Менинг таклифим  ҳар бир ҳудудда ташкил қилинган “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган. Яъни, ёш авлод тарбияси ўта долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Баркамол авлод” болалар марказларида 5-6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тўгаракларини ўзбек, қорақалпоқ, рус ва қозоқ тилларида ташкил этишга эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайман. Шунингдек, ушбу марказларда ўқувчи ёшларнинг хуқуқий соводхонлигини ошириш мақсадида “Ёш хуқуқшунослар” тўгаракларини ҳам ташкил этиш лозим.

Зулфия ҚУТИБАЕВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!