Депутатлик сўровларидан сўнг, Ширин шаҳри кўчалари ёруғ бўлди

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари жойлардаги ўрганишлари доирасида юзага келган, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга, камчиликларни жойида бартараф этишга ҳаракат қилиб келишмоқда.

Жумладан, депутат Ойзода Эгамбердиева  жорий йилнинг январь ойида ишчи гуруҳ билан “Дўстлик” МФЙни бориб ўрганганида маҳалла аҳли чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаат этди. Депутат бу масала бўйича Ширин шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари Ш.Асомовга депутатлик сўрови юборди. Натижада ўша куннинг ўзидаёқ мутасадди ташкилот томонидан чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Яна бир эътиборга молик амалий ишлардан бири депутатнинг шу йилнинг 13 февралида “М.Улуғбек” МФЙдаги фуқароларнинг мурожаатига асосан маҳаллага тоза ичимлик сувини етказиб бериш бўйича Ширин шаҳар “Сувоқова” ДУК раҳбари О. Эгамқуловга депутатлик сўрови юборганида муаммо ижобий ечим топиб, шу ойнинг ўзидаёқ маҳалла фуқароларига тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг май ойида “Дўстлик” МФЙ да жойлашган  8 та кўпқаватли уйларда яшовчи аҳоли  томонидан ичимлик суви ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги бўйича мурожаат этишганида депутат муаммо юзасидан Ширин шаҳар “Сувоқова” ДУК раҳбари О.Эгамқуловга депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай муаммо бартараф этилиб,  кўпқаватли уйларга яна тоза ичимлик суви ўз вақтида етказиб берила бошлади.

Депутат Шухрат Салиев ҳам сайловчилар билан мулоқот қилиш ҳамда ҳудудларни ишчи гуруҳ таркибида ўрганиш жараёнларида бир қатор муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, депутат Ш. Салиев жорий йилнинг январь ойида М.Улуғбек маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофини бориб ўрганганида уйларнинг кириш йўлагидаги ёритгичларнинг носозлиги аниқланди.

Депутат бу масала бўйича Ширин шаҳар электр таъминоти раҳбари А.Эсоновга депутатлик сўрови киритиши натижасида муаммо бартараф этилди, кириш йўлакларидаги ёритгичлар қайта созланиб, кўп қаватли хонадон эгаларининг қалбига ҳам ёруғлик кирди. Депутат шаҳардаги маҳаллаларни муаммоли йўналишлар бўйича ўрганганида “Нуробод” ва “Фарход”  маҳаллаларида ижтимоий-маънавий ва диний муҳитни соғломлаштириш йўналишида турли салбий оқимлар таъсирига тушиб қолган оилалар мавжудлиги аниқланди. Натижада депутат МФЙ раислари С.Элмуратов ва С.Маматқуловага ушбу муаммоли хонадонлар билан ишлаш ҳолатини яхшилаш бўйича депутатлик сўрови юборди ва берилган жавоб хатларида масала ижобий ҳал этилаётганлиги маълум қилинди.

Бу масала депутатлик гуруҳи томонидан доимий комиссияда ҳам кўриб чиқилиб, муҳокама этилди. Депутатга М.Улуғбек МФЙ аҳолиси кўчаларда тунги чироқлар ўрнатилмаганлиги боис кексалар, ёш болалар ва ногиронлар бундан азият чекишаётганлигини айтиб мурожаат этишди. Ш.Салиев ўрганишлари натижасида чиндан ҳам маҳалла аҳли бу борада ёрдамга мухтож эканлигини аниқлагач, Ширин шаҳар электр таъминоти раҳбари А.Эсоновга муаммо юзасидан депутатлик сўрови киритди. Масала тез орада ҳал этилиб М. Улуғбек МФЙ кўчаларига электр чироқлари ўрнатилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада дала ҳовлиларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида электр таъминотида тез-тез узилишлар рўй бераётганлиги бўйича мурожаатларига асосан мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилиши билан муаммо бартараф этилди.

Депутат Матлуба Рахмонқулова ҳам аҳоли мурожаатларига асосан кўплаб муаммоларнинг ҳал этилишида бош-қош бўлиб келмоқда. “Дўстлик” маҳалласи 14-уйда яшовчи Мурод Жўраев фавқулодда юрак хуружи туфайли тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб, шифокорларни кутавериб  фалаж бўлиб қолишига сал қолаёзди. Яхшики, ён-атрофда ёр-биродар, қўшнилар бор. Уларнинг ёрдамида М.Жўраев зудлик билан касалхонага етказилди. Бемор қўнғироқ қилган тез тиббий ёрдам машинаси эса бир соат деганда етиб келди. Бу ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун фуқаро М.Жўраев депутат М.Рахмонқуловага мурожаат этди. Халқ вакили мазкур мурожаат юзасидан тез тиббий ёрдам хизматини яхшилаш бўйича Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Б.Рахмоновга депутатлик сўрови киритди. Тез орада масала ижобий ҳал этилганлиги тўғрисида тиббиёт бирлашмасидан жавоб хати олинди.

“Дўстлик” МФЙ аҳолиси 9 та кўп қаватли уй атрофидан чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаат этишганида депутат Ширин шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК рахбари Ш.Асомовга муаммо юзасидан депутатлик сўрови юборди. Кўп ўтмай муаммо ҳал этилди. Кўпқаватли уй атрофида яшовчи хонадонлар депутатнинг бу хизматидан мамнун бўлишди.

Шунингдек,  Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг “Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъэктлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, туманга ушбу сохага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганишлар тўғрисида”ги  таклифи Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоларининг доимий комиссиялар мажлисида кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди. Мазкур масала жорий йилнинг июнь ойида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилиши натижасида тегишли ва зарур қарорлар чиқарилди.

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари олдида турган вазифалар, кўндаланг турган муаммолар ҳали кўп. Депутатлар бу муаммоларни бирин-кетин масъул идоралар, қолаверса кенг жамоатчилик билан ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишга бел боғламоқдалар.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби  

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!