Менда таклиф бор: Педагогларга ҳар қанча эътибор кўрсатсак, кам!

Мамлакатимизда ижтимоий, жисмоний имконияти чекланган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, ўқитувчилар бундай тоифадаги ўқувчилар кўнглига йўл топиб, уларнинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлашда индивидуал тарзда иш олиб боришмоқда. Мана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида эса боланинг атроф-муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурлари кенгаймоқда. Шунингдек улар дарсликлар, бадиий адабиётлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлмоқда.

Менинг таклифларим имконияти чекланган ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун уларнинг уйига бориб дарс берадиган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Яъни, уйда якка тартибда таҳсил олаётган имконияти чекланган ўқувчилар билан шуғилланган тўгарак раҳбарларига бир нафар ўқувчи учун ҳафталик соатлар ажратиш зарур, деб ўйлайман.

Шунингдек, тўгарак раҳбарларининг эришган ютуқларини инобатга олган ҳолда уларни аттестациядан ўтказиш ва категориялар бериш лозим. Бундан ташқари педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида ўрта махсус маълумотга эга мутахассисларни малака ошириш курсларига қабул қилиш керак.  Натижада эса ҳудудлардаги «Баркамол авлод» болалар марказларидаги барча ходимларнинг билими, малакаси ошади ва янада изланиб, фаоллик билан иш юритади.

 

Айша АБДРЕЙМОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!