Менда таклиф бор: Шикоятчининг чўнтагига қаралмаса қанийди...

Ҳуқуқ-тартибот органларининг жамиятимизда тутган ўрни муҳим ҳисобланади. Шу жиҳатдан қаралганда уларнинг халқ орасида қанчалар холис ва беминнат фаолият юритиши долзарб ҳисобланса, бир томондан таъмагирлик ҳолатларининг учраб туриши кўнгилни хира қилади. Албатта, коррупция жамиятнинг турфа қатламлари орасида учраши мумкин. Аммо шу иллатга қарши курашадиган ҳуқуқ-тартибот органларининг бу ишга ўзи бош қўшиб турса-я! Шу боис бундай масъул ишда ўтирадиган ходимлар фаолияти қатъий назоратга олиниши зарур.

Орган остонасига муаммолари юзасидан арз қилиб келган фуқаронинг чўнтагига қараб иш қиладиганлар ҳам топилади. Айниқса, органнинг қуйи тизимида бу каби ҳолатларга кўп бора дуч келганмиз. Жабрдийда киши ўз дардини айтиб шикоят қилса, муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш ўрнига устидан кулиб ёлғончига чиқарганларни ҳам эътибордан қочирмаслик даркор. Албатта, беш бармоқ баравар эмас. Лекин юқоридаги ҳолатлар орамизда борлиги айни ҳақиқат. Биз бунга ҳозир кўз юмсак, кейин кеч бўлади. Уларнинг фаолияти давлат томонидан алоҳида қатьий назоратга олиниши зарур, деб ҳисоблайман.

Ёқубжон МИРТОЖИЕВ,

Гулистон туман Кенгаши раиси  

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!