Сирдарё онлайн: Туманлараро судларни тугатиш таклифи берилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий ва Сайловолди дастури муҳокамасида суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари томонидан мамлакат келажагига дахлдор долзарб таклифлар билдирилмоқда. Хусусан, жамиятда адолатни таъминлашда суд-ҳуқуқ соҳаси муҳим аҳамиятга эга эканидан келиб чиқиб, иштирокчилар суд тизимини янада такомиллаштиришга доир таклифларни илгари сурмоқда.

Бу йўналиш бўйича туманлараро судларни тугатиш, фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича ягона одил судлов органига бирлаштириб, Олий суд билан бир ҳил тизимдаги  умумюрисдикция судларини яратишдек ғоя илгари сурилмоқда. Суд тизимида инсон омилини иложи борича камайтириш зарурлиги, суднинг очиқ ва шаффофлигини таъминламасдан туриб, судларни адолат қўрғони сифатида шакллантириб бўлмаслигига эътибор қаратилмоқда.

Шунигдек, дастурда коррупция масаласига ҳам алоҳида тўхталиш лозимлиги, бу мавзу ҳамон долзарблигича қолаётганлиги айтилди. Коррупцияга қарши курашиш жараёнида нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг фаолияти сезилмаётганлиги, уларнинг имкониятларини кенгайтириш, жамиятдаги ролини ошириш вақти келганлиги таъкидланмоқда. Зеро, ушбу таклифлар дастурда ўз аксини топадиган бўлса, соҳа ривожида муҳим ўзгаришларни бошлаб бериши, шубҳасиз.

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!