Менда таклиф бор: Дорихоналар ишига бефарқ бўлмайлик

Мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғини муҳофаза қилиш учун биринчи навбатда юртдошларимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш керак. Лекин юртимиздаги айрим ҳусусий дорихоналарнинг бугунги фаолиятини ижобий баҳолаш қийин. Шу боисдан, ўзимнинг соҳага оид қуйидаги таклифларимни билдирмоқчиман.

Биринчидан, фуқаролар хусусий дорихоналарга дори сўраб борганида шифокор рецептисиз дори сотилмасин. Аптекачилар шифокор ёзиб берган дори топилмаса унинг ўрнини босувчи бошқа дорини сотаётганлигига кўп бора гувоҳ бўляпмиз. Мазкур ҳолатлар дорихонадаги дориларни сотиш учун бир баҳона, деб ҳисоблайман.

Иккинчидан, дори сотувчилар тегишли таълим муассасасида таълим олган бўлиши шарт. Чунки, олис туманлардаги қишлоқларда хохлаган одам дорихона очаётган ҳолатлар ҳам учраяпти.

Ушбу ҳолатлар фуқароларимизнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, деб ким кафолат бера олади?

Мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғи ҳамма нарсадан устундир. Шу боисдан, бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаслигимиз керак, деб ўйлайман.   

 

Азамат ГУЛИМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қораўзак туман Кенгаши раиси

 

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!