“Партия патронажи” илк қадамни Қорақалпоғистондан бошлади

Мен ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош тумани «Дилафруз» уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари бўлиб ишлаб келмоқдаман. Кечқуринлари ишдан келиб, вақт топиб ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлиб боришни одат килганман. Асосан сиёсий партияларнинг фаолиятларини кўриб, партияга аъзо бўлиш истаги пайдо бўлди. Шу истак сабабли мен дастлаб мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг дастурлари билан танишиб чиқдим ва “Адолат” партиясига аъзо бўлишни мақсад қилиб қўйдим. Аммо, иш-уй деб икки ўртада партияга аъзо бўлишга вақт топишим, тўғриси, қийинчилик туғдирарди.

Одатдагидек ижтимоий тармоқларни кузатар эканман, “Партия патронажи” ҳақидаги эълонни кўрдим-у мурожаат учун қўйилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб боғландим. Шу куннинг ўзида партия аъзолигига қабул килиш учун Ўзбекистон «Адолат» СДП Тахиатош тумани Кенгаши раиси уйимизга келди. Бундай имкониятларни кўриб хурсанд булган турмуш ўртоғим ҳам “Адолат” партиясига аъзо бўлиш истагини билдириб, ариза ёзди. Ўз уйимизда партия билетларини олдик.

Биз бу партия хизматидан жуда мамнун бўлган ҳолда, “Адолат” СДПнинг дастурий ғояларини юзага чиқаришда партия аъзоси сифатида ўз ҳиссамизни қўшамиз.

   Р.РАЙМОВ, партия аъзоси

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!