Оролгача 20 кунлик йўлни босиб ўтган отахон Москвага ҳам велосипедда бормоқчи

Партия номини қалбида улуғлаган 69 ёшли Абдурасул ота Алланазаров велосипедда Оролга саёҳати билан сизларга яхши таниш. Отахон партиянинг Сирдарё вилояти Кенгашида меҳмон бўлиб, таассуротлари билан яна бир бор ўртоқлашди:

- Кўнглимда Оролга велосипедда бориш истаги туғилгач, бўлғуси саёҳатим ҳақида одамлар хабардор бўлиб борсин деб, “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашига ташриф буюрдим. Бу ерда мени жуда илиқлик билан қаршилашди. Саёҳат тўғрисидаги режамни қўллаб-қувватлашди. Шунингдек, йўл-йўлакай вилоятлардаги партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари мени кутиб олиб, ўзларининг беминнат ёрдамларини аяшмади. Эзгу ниятимга хайрихоҳлик билдиришди. Натижада мен 20 кун ичида Оролга етиб бордим. Энди навбат Москва шаҳрига ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали олдига велосипедда етиб бориш.

Велосаёҳатда  чиниққан отахон партиянинг Сиёсий Кенгаш раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Келгусидаги саёҳатларида ҳам партиямиз отахонга қанот бағишлай олиш тилаги билдирилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

t.me/adolat_uz

instagram.com/adolat_sdp/

facebook.com/sdpu.adolat/

twitter.com/AdolatSDP

 

 

 

 

Орқага қайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!